Истанбулда Трамп фамилияси бўлган барча кўрсаткичлар олиб ташланди
АҚШ президенти Дональд Трамп Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олгандан кейин Истанбулда унинг фамилияси бўлган барча кўрсаткичлар ва табличкалар олиб ташланди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Трамп 6 декабрда Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилиб, АҚШнинг Тель-Авивдаги элчихонасининг у ерга кўчирилиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Трампнинг бу қарори Исроил томондан ижобий, бироқ кўплаб, айниқса, Яқин Шарқ давлатлари ва Фаластин томондан салбий қабул қилинган.
Таъкидланишича, кечки вақт Истанбулнинг Шишли туманида 2012 йилда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирокида очилган Trump Towers Mall савдо маркази номидаги Трамп номи олиб ташланган. Шунингдек, савдо марказига олиб борувчи ер ости ўтиш жойидаги кўрсаткичда ҳам Трампнинг фамилияси энди мавжуд эмас.
Мавзуга оид
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
18:42 / 10.09.2024
Фирибгарликда гумонланиб, қидирувда бўлган шахс Туркияда ушланди
11:22 / 06.09.2024