Хитойликлар жуда энсиз электрокар яратишди
Хитойнинг CHJ Automotive стартапи жуда энсиз электрокар SEV’ни тақдим қилди. Бу электрокар кейинги йилдан Лос-Анжелес ва Парижда сайёҳларни олиб юриши режалаштирилмоқда.
SEV (Smart Electric Vehicle) компакт кари электромотор ва оддий электр тармоғидан қувватланиши мумкин бўлган ечиб олинувчи аккумуляторлар блоки билан жиҳозланади. Машина бир қувватланишда 100 км масофа босиб ўта олади. Унинг максимал тезлиги соатига 45 км ни ташкил қилади.
Электрокар жиҳозлари қаторидан ёруғлик-диодли фаралар, 16 дюймли ғилдирак дисклари, сариқ суппортли диск тормозлари ва автопарковкалаш тизими жой олган. Эътиборли жиҳати шундаки, стандарт парковка жойига бу автомобилдан тўрттасини сиғдириш мумкин. Электрокар салонида олдинма+кетин жойлашган иккита ўриндиқ, рақамли асбоблар панели ва мультирул мавжуд.
Аккумуляторлар блоки ҳар бири 10 кг келадиган иккита модулдан иборат. Аккумуляторларни осонлик билан демонтаж қилиб, хонада ҳам қувватласа бўлади.
SEV “Енгил квадроцикллар” синфига киради. Машина ғилдираклари мотоциклларга хос бўлган 110/70 R16 ўлчамига эга.
Электрокар оммавий равишда 2018 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилади. У нафақат каршеринг хизматларига таклиф қилинади, балки савдога ҳам чиқарилади. Хитойда машинанинг нархи 40 минг юан (6 минг долларга яқин) туради. Машинани шунингдек Ғарбий Европа ва АҚШга етказиб бериш режалаштирилган.
Стартап бир қатор дастлабки келишувларга эришди. Мисол учун, у 16 июнда Франциянинг Clem лизинг оператори билан электрокарлардан Парижда сайёҳлик хизматлари кўрсатиш учун биргаликда фойдаланиш келишувини имзолаган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023