«Реал» Роналдунинг бешинчи «Олтин тўпи»га бағишлаб бешта гол урди
Испания чемпионатининг 15-турида «Реал» ўз майдонида «Севилья» билан беллашди.
Баҳсдан олдин, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду мухлисларга барча - бешта «Олтин тўп»ини намойиш қилди.
Ўйин ҳам тантанага мос тарзда ўтди. «Реал» ўз тўпурарига ҳамоҳанг тарзда, рақиб дарвозасини беш марта ишғол қилди. Байрам сабабчиси ўйинда иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Бу натижадан сўнг, «Реал» 31 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Севилья» 28 очко билан 5-ўринда қолди.
Ла Лига, 15-тур
Реал Мадрид – Севилья - 5:0
9 декабрь, «Сантьяго Бернабеу» стадиони
Голлар: 1:0 – 3 Начо, 2:0 – 23 Роналду, 3:0 – 31, пенальти Роналду, 4:0 – 38 Кроос, 5:0 – 42 Хакими.
Реал Мадрид – Навас, Вальехо, Марсело, Хакими, Начо, Васкес, Кроос (Льоренте, 63), Модрич (Себальос, 71), Асенсио, Бензема, Роналду (Иско, 76).
Севилья – Рико, Кьер, Кароль, Меркадо, Лангле, Васкес (Гайс, 71), Писарро, Навас, Банега (Крон-Дели, 81), Нолито (Сарабия, 57), Муриэль.
Огоҳлантиришлар: Навас (31), Банега (37).
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024