Жаҳон | 23:10 / 10.12.2017
21674
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик аёлнинг телефонига “муккасидан кетиши” аянчли тугади (видео)

Фото: Getty Images

Хитойда телефонига муккасидан кетган аёл мураккаб вазиятга тушиб қолди.

The Daily Mail нашрининг ёзишича, аёл телефонидан бошини кўтармаганча, қаёққа кетаётганини англамай, ер ости автотураргоҳидаги бокс ичига кириб кетган. У эътиборсизлик қилиб қўйганини ичкарига киргачгина англаган. У бундай вазиятга тушганидан бироз саросимага тушиб, энди у ердан чиқмоқчи бўлганда бокс эшиклари ёпилиб, унинг ҳаракатланувчи қисми аёл билан бирга пастдаги автотураргоҳга йўналган.    

 

Аёл пастга туширилгач, энди чиқиш томон йўналганда, боксга автомобиль киритила бошланган ва аёл машина ғилдираклари остида қолиб кетган. Оқибатда эътиборсиз аёлни машина остидан чиқаришга тўғри келган. Маълум қилинишича, аёл тўпиқ суягидан шикаст олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид