Light | 14:23 / 11.12.2017
14463
1 дақиқада ўқилади

Дубайда салкам 300 млн долларлик сафари-ҳайвонот боғи очилади

Фото: Arabian Business

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Dubai Safari номли ҳайвонот боғи фойдаланишга топширилади. 1 миллиард дирҳам (270 млн доллар) эвазига барпо этилган кўнгилочар дам олиш маскани 12 декабрдан мижозларга ўз эшикларини очади, деб хабар қилган шаҳар маъмурияти. 

Ҳайвонот боғи асосан қуёш энергиясидан қувват олади ва экологик тоза лойиҳа ҳисобланади. Парк майдони 119 гектарга жойлашган. Лойиҳанинг илк босқичида 3,5 минг ҳайвон бўлиши айтилмоқда. 

Фото: Arabian Business

У очиқ "сафари" услубида барпо этилган бўлиб, унда махсус транспорт воситасида сайр қилиш мумкин. Боғда "Осиё, Африка ва Араб "қишлоқлари" барпо этилган. 

Фото: Arabian Business
Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид