Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 миллиондан кўпроқ яманлик оммавий очарчилик ёқасида турибди – БМТ
Фото: Reuters/Khaled Abdullah
Яман аҳолисининг учдан бир қисмидан кўпроғи – 8,4 млн кишига оммавий очарчилик хавф солмоқда. Бу ҳақда 11 декабрда БМТ бош котибининг расмий вакили Фархон Ҳақ журналистларга маълум қилди. У БМТнинг Яманга гуманитар ёрдами координатори Жейми Макголдрикнинг баёнотидан парча келтириб ўтди.
БМТнинг баҳолашича, Яманнинг Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари томонидан қамал қилиниши давом этмоқда ва “ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етишмовчилигига олиб келмоқда ва ёрдамга муҳтож одамларнинг сонини кўпайтирмоқда”.
Макголдрикнинг таъкидлашича, айни вақтда Яманда гуманитар операцияларни қайта бошлаш устувор вазифа ҳисобланади. Унинг айтишича, “очарчилик ёқасида турган миллионлаб, жумладан, 8,4 млн яманлик гуманитар ходимларнинг операцияни давом эттира олиш ва тиббий ёрдам, ичимлик суви, егулик ва қон тақдим қила олишига боғлиқдир”.
БМТнинг жиддий хавотирига Яманда давом этаётган вабо эпидемияси сабаб бўлмоқда. Декабрь ойи бошига кўра, Яманда ушбу касалликка 975 минг киши чалинганликда гумон қилинмоқда. Эпидемиядан 2,2 минг яманлик вафот этган.
Яманда 2014 йил августидан бери давом этаётган уруш сабабли мамлакатнинг 21 млн аҳолиси, яъни 70 фоиздан кўпроғи гуманитар ёрдамга эҳтиёж сезмоқда.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
17:56 / 06.01.2026
Ҳусийлар, Саудия ва БАА учбурчаги: Яманда нималар бўляпти?
18:01 / 30.12.2025
Саудия Яманга зарба берди. Нишон – айирмачи гуруҳларни қўллаш учун БААдан юборилган қуроллар бўлган
14:40 / 11.09.2025