Жаҳон | 20:00 / 12.12.2017
32110
2 дақиқада ўқилади

Хитойда энага унга ишониб топширилган болани аёвсиз дўппослади (видео)

Фото: Getty Images

Хитойда ўзига топширилган болани дўппослаган энага ҳибсга олинди. Лифтдаги камералар у болани онаси билан хайрлашгандан кейин лифт ичида шафқатсизларча урганини қайд қилган.   

Ушбу видео CCTV телеканали томондан кўрсатилган. 

Видеода она фарзандини энагага топшириб, улар билан хайрлашгани тасвирланган. Энага йиғлаётган бола билан лифтга киргач, уни калтаклаш билан қўрқита бошлайди. Сўнгра норасида боланинг қорин соҳасига бир нечта кучли муштлар туширади. Бу билан “кифояланиб қолмаган” энага болани аравачага қўйгач, унинг бошига ҳам ура кетади. Бечора бола бу зарбалардан кейин букчайиб қолган.

Кузатув камераларида бўлиб ўтган воқеани кўрган бино қўриқчиси видеоёзувни боланинг ота-онасига берган. Улар эса полицияга мурожаат қилишган. Бераҳм аёл ўша куннинг ўзида ҳибсга олинган. Полиция шунингдек бу “қутурган” энагани мижозларга жўнатган агентликни ҳам текширмоқда. Таъкидланишича, энагага катта маош тўланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид