Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги бадавлат ва ночор одамлар турмуши ўртасидаги тафовутлар суратларда
Асли жанубий кореялик сураткаш Ким Кён-Хун Reuters агентлигида фаолият юритади. У ўз ишини ҳарбий зоналар, қашшоқ мамлакатлар ва бошқа хавфли шароитларда бажаради. У одамларга ҳақиқатни кўрсатиш учун хавфсиз, қулай жойларни эмас, мураккабларини танлаган. Қуйида сураткашнинг Хитойда яшовчи бадавлат ва ночор одамлар турмуши ўртасидаги тафовутлар кўрсатилган таққосий фотожамланмаси тақдим этилади.
"Мен бир-биридан тубдан фарқ қилувчи одамлар ҳаётини кўрдим: кўчада кун кўрувчилардан то президентлар ва бош вазирларгача, қизил йўлакча бўйлаб ҳаракатланувчи ҳашамдор Ҳолливуд юлдузларидан то радиоактив нурланиш қайд этилган ифлос ҳудудларгача".
Меҳмонлар ҳар йили Калифорнияда ўтказиладиган дунёдаги энг нуфузли - ҳашаматли, ноёб ва қимматбаҳо машиналар кўргазмасида қадимий Rolls-Royce автомобилларини кўздан кечиришмоқда.
Пекинлик киши оила аъзоларини уч ғилдиракли электровелосипедда ташимоқда
Арзонлиги ва айниқса, йўллардаги тирбандликлар сабаб велосипед энг машҳур транспорт турига айланган. Хитойдаги кўплаб муассасалар олдида велосипедлар учун махсус жиҳозланган тураргоҳларни кўриш мумкин.
Пекиндаги яхши таъминланган оила фарзандининг бахтли ва беташвиш болалиги
Ночор одамларнинг фарзандлари коммунал квартиранинг ҳеч қандай қулайликларга эга бўлмаган тор хонасида
Хитойлик журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бир болани дунёга келтириб, уни оёққа қўйиш учун камида 300 минг доллар керак бўлар экан. Бу суммани ишлаб топиш учун Хитойдаги ўртаҳол оила егуликлардан воз кечиб, 23 йил пул йиғиши керак бўлади.
2015 йилда "Бир оила — бир бола" қонуни бекор қилинган бўлса-да, ёш оилаларнинг аксарияти маълум сабабларга кўра бу эркинликдан фойдаланишга шошилаётгани йўқ.
Одамлар Пекиндаги беш юлдузли меҳмонхонада қаҳва ичишмоқда
Пекиндаги мигрант-ишчилар яшовчи жойда тушлик қилаётган оилалар
Хитой ошхонаси жуда фойдали, шу боис хитойликлар — соғлом миллат ҳисобланади. Барча таомлардаги туз ўрнини хушбўй ўтлар ва соя соуси эгаллаган. Шакар ўрнига - егуликларга қўшилувчи ширин илдизлар ва мевалар. Балиқ, гўшт ва сабзавотларни клярда тайёрлашади. Нон ўрнига - тузсиз гуруч.
Шунинг учун ҳатто аҳолининг у қадар бой бўлмаган қатлами ҳам доим сифатли бўлмаса-да, ўзи учун фойдали рацион тузиш имконига эга.
Шуба кийган аёл қўлида кучукчаси билан аэропортдаги китоб дўконида
Ит мигрант-ишчилар яшовчи ҳудуддаги чиқиндилар қутисидан егулик ахтармоқда
Савдо мажмуасидаги жаҳон брендларидан иборат люкс-дўконлар
Мигрант-ишчилар яшовчи ҳудуддаги маҳаллий дўкон
Пекиндаги янги кўп қаватли турар-жой
Пекин чеккасидаги 90-йилларда қурилган кўп қаватли уй
Ошпазлар Пекиндаги бадавлат даҳада жойлашган ресторанда таом тайёрлашмоқда. Одамларнинг тушлигига ўртача 60-80 доллар кетади
Кўча савдогари ўзининг ярим вайрон даҳасидаги ресторанида лағмон тайёрламоқда. Эркаклар тахминан 1,60 долларлик суммага тушлик қилишади.
Аёл шаҳарнинг бой ва тижорий туманида ити билан сайр қилмоқда
Эркак ярим вайрон бўлган эски турар-жойлар бўйлаб ҳаракатланмоқда
Буюк Британия ва АҚШда уй-жой нархи аста-секин тушаётган бир вақтда Хитойда кўчмас мулк баҳоси бошқа мамлакатларга нисбатан шиддат билан ўсиб бормоқда. Бу сармоядорлар ва хорижий харидорларни жалб қилмоқда, шаҳарларда қурилишлар фаол олиб борилмоқда
Хитойликларнинг ўзи эса уй-жой харид қилишга молиявий жиҳатдан қийналишади
Пекиндаги Биринчи қариялар уйларини ижтимоий ҳимоялаш институти вакили қариялар уйидаги ётоқхонасида
Кекса ёшли киши ночорлар даҳасидаги уйи олдида ногиронлар аравачасида
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026