Жаҳон | 08:24 / 12.12.2017
13246
1 дақиқада ўқилади

Номаълум эркакнинг ёввойи қуённи ёнғиндан қутқаргани акс этган видео оммалашди

Интернет тармоғида номаълум америкаликнинг ёввойи қуённи аланга домидан қутқариш видеоси оммалашиб бормоқда. Маълумки, қуруқ ва шамолли об-ҳаво АҚШнинг Калифорния штатида ўрмон ёнғинларининг давом этишига сабаб бўлмоқда. Штат ҳукумати 200 мингдан ортиқ фуқарони хавфсиз жойларга кўчириб, яна 94 минг кишини эвакуация қилиш бўйича кўрсатма берган.

Унда авж олиб ёнаётган ўрмондан кесиб ўтган йўл ёқасида талвасага тушиб турган ва ўрмон томонга қараб имо-ишора қилаётган эркак киши акс этган. Ўт балоси ўрмонларда яшайдиган ёввойи ҳайвонлар тинчини ҳам бузгани сабабли улар ҳам аланга домидан қутилиш чораларини кўрмоқда. У бироз вақтдан кейин ўрмон томондан келаётган ёввойи қуённи қутқарганини кўриш мумкин. 

Номаълум кишининг бундай жасурона ҳатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, олқишларга сазовор бўлмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид