Жаҳон | 20:20 / 12.12.2017
17543
2 дақиқада ўқилади

Telegram асосчиси Дубайга кўчиш қарори ва Кремний водийсидан келиб тушаётган таклифлар ҳақида 

Фото: Tatan Syuflana / АР

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Дубайга кўчишга қарор қилди. Bloomberg шу ҳақида хабар берди. 

"Бу ер менга ёқади", - деди Дуров агентликка берган интервьюсида. Манбага кўра, Telegram'нинг янги офиси амирлик пойтахтидаги Dubai Media City (DMC)нинг 23-қаватида жойлашган. 

Бундан аввал Сент-Киттс ва Невис Федерацияси фуқаролигини олган Дуров танловнинг айнан Дубайга тушишига асосий сабаб DMC солиқларининг йўқлиги эканини айтди. 

"Бу принципга кўра қилинаётган иш. Ғарбда кўпчилик солиқлар қандай кучли чекловлар қўйишини тушунмайди. Даромаднинг ярми солиқларга кетиши мумкин, бу - йилда 180 кун ҳукумат учун ишлаш дегани. Фикримча, ўзим топаётган пулларга жамият учун бундан-да фойдали ишлар қила оламан", - деди Дуров. 

Telegram асосчиси Бирлашган Араб Амирликлари каби бундай консерватив мамлакатда яшашнинг ўзига хос "мураккабликлари" бор эканини тан олади. 

"Масалан доимий равишда спиртли ичимликлар ичишим ёки чўчқа гўштини ейишим керак бўлганда эди, қийин бўларди", - деди мессенжер асосчиси.

У, шунингдек, Кремний водийсидан 3 миллиарддан 5 миллиард долларгача суммаларни ўз ичига олган таклифлар келиб тушган бўлишига қарамай, Telegram'ни сотиш нияти йўқлигига ишонтирди. 

"У ҳатто 20 миллиард долларга ҳам сотилмайди. Бу ҳаётий кафолат", - деди Павел Дуров. 

Октябрь ойи ўртасида жаҳон суди Telegram мессенжерини ФХХга маълумот етказишдан бош тортгани учун жаримага тортиш тўғрисида қарор қабул қилганди. Telegram миллион рублгача жаримага тортилиш хавфи остида қолганди. Павел Дуров Федерал хавфсизлик хизмати талаби конституцияга зид экани ва уларни техник жиҳатдан бажариш имкони йўқлигини маълум қилган. Охир-оқибат компания 800 минг рубллик жаримага тортилди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид