Жаҳон | 23:00 / 13.12.2017
3742
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинлар учун 700 млн евро ажратди 

Фото: aa.com.tr

Европа Иттифоқи Туркиядаги суриялик қочқинлар учун 700 млн евро йўналтириладиган икки дастурни тасдиқлади. Бу ҳақда Еврокомиссия маълум қилди. 

Шунга кўра, Туркияда ижтимоий ёрдам дастури доирасида суриялик қочқинлар орасида тақсимланган, Қизил Яримой жамияти банк карталарига яна 650 млн евро ўтказиб берилади. 

Суриялик қочқинлар 2019 йил бошигача бу маблағлардан ҳар ой фойдаланишлари мумкин бўлади.

Қолган 50 млн евро эса қочқинларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлаш дастурларига ажратилади.

Туркияда қочқинлар лагерларидан ташқарида яшовчи сурияликлар ва ҳудудий қочқинлар ишлари бошқармаларида қайд қилинган муҳожирлар Қизил Яримой жамияти карталарига ўтказилган маблағлардан фойдалана оладилар. Карталарга ҳар ой оиланинг ҳар бир аъзосига 120 турк лираси (30 доллардан кўпроқ) ўтказиб берилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид