Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халтадаги пуллар ва 40 даража иссиқда чой. Ўзбекларнинг эртакнамо ҳаёти ҳақида ҳақиқатлар
«АиФ» шарҳловчиси Георгий Зотов Ўзбекистондаги ҳаётни кузатиб, бу ердаги ўзига хос жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда ўз фикрларини суратлар билан бирга тақдим этишга қарор қилди.
Сиз Ўзбекистондасиз, агарда...

1. Пул алмаштиришга пластик пакет ёки рюкзак билан бораётган бўлсангиз. Кейин пулларни банкоматга солган каби уларга жойлайсиз. Бу ҳали вазиятнинг яхшилангани, зеро аввал бундай "саёҳат" учун автомобиль юкхонаси керак бўларди. Ўзбекистондаги энг йирик купюра — 50 000 сўм, яъни тахминан 360 Россия рубли. Алмаштирган пулларингизга ёки "ўн мингталик", ёки "беш мингталик" берилади.
2. Сиз пулларни "қора бозор"да алмаштириб, вақти-вақти билан жиноят содир этаётган бўлсангиз. Аввал Ўзбекистонда икки хил валюта курси бўлган — банкларда ва кўчадаги валютафурушларда (улар рублларни банклардан икки баробар қимматга олишди). Банклар сайёҳдан валютани харид қилиши мумкин, бироқ сотиш - йўқ, шунинг учун қинғир йўл билан валюта алмаштириш истагида бўлганлар у қадар кўп эмас. 2017 йилнинг сентябридан курс "қора бозор"га тенглаштирилди. Агарда АҚШ доллари ҳамма жойда битта курсда сотилса/сотиб олинса, Россия рублини (расмий курс - 136 сўм) банклар турлича баҳолашади - қаердадир 110 бўлса, яна қаердадир - 100.
3. Ўзингиз билан бирга олиб келган пулларни жисмонан сарфлай олмаслигингизни англаб етаётган бўлсангиз. Тўртта идишда катта-катта қўй гўшти бўлаклари - 200 рубль, салатлар - 30 рублдан, 3-4 километрлик қисқа масофаларга такси - 25-35 рубль, музлатгичга сувенир-магнит - 37 рубль, бозордаги қовун - 20 рубль, Тошкентдаги аэропортдан такси - агар савдолашишга эринсангиз, 230 рубль.
4. Йўлда учраган ҳар бир маҳаллий аҳоли вакили сизга ё ўзи Россияда ишлаб келгани, ёки қариндоши ҳозир ўша ерда эканини айтса. Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи — 5800 Россия рубли, шу боис ҳар йили ўртача 5 миллион ўзбек мавсумий ишлар учун Россияга йўл олади, яна кўплар Қозоғистон ва Туркияда меҳнат қилади.
5. Сиз қуриган ўриклар — туршак навларини ажрата бошласангиз. Россияда туршак — бу туршак, ҳеч қандай вариантларсиз. Ўзбекистонда эса улар фарқланади — кимёвий ва табиий йўл билан қуритилган, соя-салқин ёки қуёш нури остида қуритилган туршаклар бор. Боз устига, ҳар бир вилоят меваларни қуритишнинг ўзига хос усулига эга. Сомса ҳам худди шундай.
Бухорода сизга энг яхши сомса уларда эканини айтишса, Тошкентда бу гапга мийиғида кулиб қўйишади, Самарқандда эса Бухоро сомсасини ҳам, Тошкент сомсасини ҳам ҳақорат қилишади. Палов ҳам шундай. Самарқандда палов мана бундай узатилади: гуруч алоҳида, гўшт алоҳида, сабзи алоҳида. Барини аралаштириб беришни сўрасангиз, сизга аҳмоққа қарагандек қарашади: "Паловни бўтқага айлантиришга не ҳожат?" Биз одатда истеъмол қилувчи палов Тошкент ва Фарғонада тайёрланади.
6. Сиз ҳамма ерда мақсадли равишда чой ичаётган бўлсангиз. Чой чиройли нақшинкор чойнакларда узатилади. Агар биздагидек лимон билан бирга буюртма берсангиз, биздаги каби бир бўлак лимон билан олиб келишмайди — сахийлик билан чойнакка бир бутун (!) лимон солинади. Бу ерда иссиқда ҳам, совуқда ҳам чой ичилади. Ўзбекистонда қаҳва сўрамаган маъқул. Акс ҳолда сизга ҳатто ташқи кўринишидан ҳам қаҳвага ўхшамайдиган тушунарсиз бир нарсани олиб келишлари аниқ.
Чой ичиш анъаналарининг ҳам ўзига хос маънолари бор. Меҳмонга борганингизда пиёлани тўлдириб чой қуйилса, демак бу хонадон эгалари сизнинг ташрифингиздан хурсанд эмасликларини билдиради. Агар пиёла ярим тўла бўлса, меҳмон бўлишда давом этаверинг, улар сизнинг ташрифингиздан хурсанд. Ўзбекистонга борсангиз, "40 даража иссиқда қандай қилиб чой ичасиз?" дея қизиқиб кўринг. Сизга тўғридан-тўғри "Сизлар ҳам қишда музқаймоқ ейсизлар-ку!" деб жавоб беришади.
7. Кўп жойларда реклама ва баннерлар кирилл ёзувида бўлса. Анчагина дўкон ва меҳмонхоналар русча ном олган. 70 фоиз адабиёт кирилл ёзувида чоп этилган. 24 йил аввал Ўзбекистон лотин ёзувига ўтишга қарор қилган ва бу у қадар муваффақиятли амалга ошмаган. Лотин ёзуви ҳануз "рус" алифбосини сиқиб чиқара олмаган.
8. Сиз ҳар қадамда савдолашишга ўрганиб қолган бўлсангиз, чунки бозор ёки таксида сизни пулингиз кўп деб ўйлаб, нархлар икки баробар ёки ҳеч бўлмаганда, 30 фоизга қиммат айтилади. Бундан хафа бўлишга ҳожат йўқ, бу Шарққа хос хусусият. Савдогар маҳсулот учун астойидил савдолашмаса, зерикади — бу эртак эмас, ўзбекча ҳаёт.
9. Атрофда ҳамма рус тилида сўзлаша олса — турли даражада, албатта, лекин гаплашилади. Ўзбекистон — 18-20 ёшлилар бирорта рус тилидаги сўзни билмайдиган Прибалтика эмас. Мактабларда рус тили ўқитилади: Бухорода ҳам, Самарқандда ҳам, Тошкентда ҳам кўчада ўйнаётган 5-6 ёшли болалар ўз нутқига русча сўзларни қўшиб сўзлашаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Ҳатто катта ёшли ўзбекларнинг ўзи она тилида суҳбатлашаётганида, "справка", "холодильник", "самолёт" каби сўзларни эшитасиз.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026