“Опамга тегма!”. Болакай курашчи опасининг рақибини “савалай кетди” (видео)
Ижтимоий тармоқларда кураш мусобақаси вақтида кураш тушаётган опасининг ёнини олган кичик болакайнинг хатти-ҳаракатлари муносиб баҳоланди.
Индианада яшовчи Тори Прендергаст томондан суратга олинган видеода болакайнинг опаси ўғил бола билан кураш тушаётгани тасвирланган. Кураш бошланиши билан ўғил бола курашчи қиз рақибининг оёғидан ушлаб олиб, уни ерга ағдарганда, қизчанинг укаси опасини уришмоқда деб ўйлаб, уни ҳимоя қилгани ўртага югуриб чиққан. Болакай “Опамга тегма” деганча ўғил бола иштирокчини ура кетган.
Болакай олқишлар ва кулгилар остида ўртадан олиб чиқиб кетилган.
“Бу мен қачондир кўрган энг яхши вазиятдир. Бу жуда зўр бўлди”, деб айтган томошабинлардан бири.
“Қиз рақибингнинг шундай жиддий укаси бўлганда, яхшиси у билан тўқнашма!”, деб ёзган видео муаллифи.
Фойдаланувчилар ўз изоҳларида болакайни мақташган.
“Қандай ёқимли! Ўз опа-синглингнинг ёнини олиш тўғри ишдир!”, деб ёзган Кимберли Хардин-Фенн исмли фойдаланувчи.
“Мутлақ мафтункор! Ўз опасини яхши кўрган болакайнинг бу ғамхўрлигига тасанно. Кулгидан тўхтай олмаяпман”, деб ёзган яна бир фойдаланувчи.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024