Ўзбекистон | 21:42 / 14.12.2017
7715
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 11 ойда 1 миллионга яқин қоидабузарлик аниқланди

2017 йилнинг 1 январидан то 1 декабрь кунига қадар 924 736 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланган бўлиб, шундан 270 143 таси қўпол турдаги қоидабузарлик ҳисобланади. Жумладан, 65 047 тасини белгиланган тезликни меъёридан ошириш қоидабузарликлари ташкил этади. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида шу ҳақида хабар берилди.

2017 йил 15 март кунидан Тошкент шаҳрида 115 чорраҳада фото ва видео қайд қилиш камералари орқали йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилмоқда. Жорий йилнинг 15 март кунидан 1 декабрь кунига қадар 200.002 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 90 588 таси транспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик ва 109 414 таси белгиланган тезликни меъёридан оширишни ўз ичига олган.

2017 йилнинг 11 ойи давомида автотранспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўзтказилган:

  • Жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари – 186 252 та транспорт воситаси;
  • Юридик шахсларнинг автотранспорт воситалари  – 54 113 та транспорт воситаси.

Шунингдек, 2017 йилнинг 1 октябрь кунидан буён 8 404 нафар фуқаро томонидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янгиларига алмаштирган ҳамда 1 977 нафар автомактабларни тамомлаган фуқаро янги намунадаги хайдовчилик гувоҳномаларини олган.

Мавзуга оид