Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть нархининг пасайиши Марказий Осиёга қандай таъсир кўрсатади?
Марказий Осиёнинг энергоресурсларга бой давлатлари нефтга бўлган паст нархларга мослашиш учун ҳали кўп нарсани қилиши лозим, жумладан яна рақобатбардош бўлишлари учун кенг кўламли ислоҳотларни ўтказишлари керак, дея айтиб ўтди Жаҳон банкининг бош иқтисодчиси Reuters’га берган интервьюсида.
Агарда давлатлар буни амалга оширмаса, бу ҳукмрон элиталарга зарар етказиши ҳамда жиддий сиёсий хатарларни вужудга келтириши мумкин, дея айтиб ўтди Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий бошқармаси бош иқтисодчиси Ганс Тиммер.
«Аҳоли орасидаги норозиликни... жиддий қабул қилиш керак. “Араб баҳори” эсингиздами? Ёки Европа ва АҚШдаги популизмчи? Марказий Осиёда ҳам шунга ўхшаш нимадир рўй бериши мумкин, бу ўзгаришлар қилинмаса юз бериши эҳтимоли бор», - дея айтиб ўтди у.
Гарчи фақат Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон энергия ресурслар экспортчилари бўлишса ҳам, икки бошқа мамлакат – Қирғизистон ҳамда Тожикистон – хомашёни сотишдан қисман даромад олади, бу асосан Россияда ишлаётган ўзларининг юз минглаб фуқаролари пул ўтказмалари ҳисобидан амалга оширилади.
Нефть нархи тушиб кетганидан сўнг ушбу бешта давлат валютаси долларга нисбатан кескин пасайди, уларнинг иқтисодиёти ўсиши эса анча секинлашди.
«Марказий Осиё давлатларининг асосий вазифаси – ўз иқтисодиётлари мувозанатини ўзгартириш, нефтга бўлган паст нархлардаги янги иқтисодий реалликка мослашиш, бу ҳолат 2014 йилдан бери кузатилмоқда», - дея айтиб ўтди Тиммер.
Марказий Осиёнинг 70 миллионли аҳолиси дуч келаётган бошқа муҳим муаммолар – Хитой иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва глобал технологик инқилоблардир, деди у.
Тиммер ҳозирги вазиятни 1990-йиллар боши билан таққослади, ўшанда собиқ СССР республикалари қашшоқлик ва хаос гирдобида қолди ҳамда тез ва босим остида ислоҳотлар ўтказишга мажбур бўлишди.
«Менинг фикримча, 1990-йиллар бошидаги ҳодисаларнинг такрорланиши билан боғлиқ хатарлар бор ва барча ушбу тажрибадан хулоса чиқариши лозим, - деди у. – Ўзгаришларнинг йўқлиги – жуда катта хавф».
Тракторлар учун Uber
Минтақа иқтисодиётлари нефтга бўлган юқори нархлар шароитида рақобатбардошликни йўқотишди, бунда катта маблағлар ички бозорга маҳсулот ишлаб чиқарувчи секторга йўналтирилди, хусусан қурилиш ва кўчмас мулкка, дейди Тиммер.
Бугун давлат молиялари – Марказий Осиё мамлакатлари ўз харажатларини молиялаштириш учун кредитлар олмоқда – ҳамда ёмон кредитларга ўралашиб қолган молиявий сектор билан боғлиқ жиддий хатарлар бор.
Бироқ ислоҳотларнинг мазмуни ишбилармонлик муҳитини яхшилашга алоқадор бўлиши лозим.
«Якуний мақсад янги иш ўринлари яратиладиган муҳит шакллантирилиши кераклигидадир», - дея айтиб ўтди Тиммер.
Минтақа барча имкониятлардан фойдаланиши лозим, масалан, Ўзбекистонда ўсимликшунослик ривожлантирилиши керак, бунда аграр соҳа вакиллари кредитлардан фойдаланиш имкони, тенг шароитлар ҳамда янги технологияларни жорий этишда ёрдам зарур бўлади, дея айтиб ўтди Тиммер.
Ўзбекистонга, унинг сўзларига кўра, тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалик техникасини худди Uber’га ўхшаш ижарага бериш тизими фойда олиб келиши мумкин.
Хитойнинг тўғридан-тўғри хорижий сармоялар экспортчиси ва «Бир камар – бир йўл» ташаббуси – минтақа учун яна бир имконият, у маҳаллий миллий валюталар девальвациясидан сўнг ХХРдан ҳам арзонроқ ишчи кучини таклиф этиши мумкин.
Ўзгаришларга тайёрлик
Хитой минтақа учун сиёсий ўзгаришларга тайёрлик бўйича яхши намуна бўлиши мумкин, минтақада автократик ҳукуматлар ҳокимият тепасида ва бу ерда шахсий манфаатлар аксарият ҳолатларда ўзгаришларга халақит беради, дейди Тиммер.
У чуқур иқтисодий тузилмавий ислоҳотларни сиёсий ислоҳотларсиз ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб бериб, шундай деди: «Ҳаммаси амалдаги сиёсий кучлар ислоҳотлар қанчалик муҳимлиги ва кераклигини тушунишига боғлиқ».
Тиммер ўзининг Хитой ҳукумати билан мамлакатни 2030 йилга қадар ривожлантириш дастури устидаги иш тажрибасига таянган ҳолда шуни айтдики, «улар ўз сиёсатини қанчалик ўзгартиришга тайёрликлари, баъзида 180 даражага айлантириб юборишга рози эканликларини кўриб» ҳайратга тушган.
«Сизларга ҳам шундай муносабат керак», - дея айтиб ўтди у.
Унинг таъкидлашича, давлат ҳисобидан элитага қарашли бўлган компанияларни қутқариш каби қадамлардан қочиш муҳим, ҳамда пастки даражада қарорлар қабул қилиш имкониятини таъминлаб бериш жуда долзарбдир.
«Минтақадаги барча давлатларда, Қирғизистон, эҳтимол бунда истиснога айланиши мумкин, иқтисодиётни «тепадан пастга» тартибга солиш анъанаси бор. Бироқ қисман «пастдан тепага» ёндашувидан келиб чиқиш энг яхши қарорга айланади», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026