Жаҳон | 23:46 / 16.12.2017
4671
1 дақиқада ўқилади

Германияда аёллар ва болалар терактлар амалга оширишларидан хавотир билдирилмоқда

Фото: СС0

Германия махсус хизматлари мамлакатда яшовчи аёллар ва болалар теракт амалга оширишлари мумкинлигидан хавотир билдирган. Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Ҳаммаси бўлиб Германияда теракт ошириши мумкин бўлганлар тоифасига 720 киши киритилиб, хавфсизлик идоралари уларнинг барчаси ортидан синчков кузатув олиб бормоқда.

Германия контрразведкаси бошлиғи Ханс-Георг Масеннинг айтишича, террорчилар Яқин Шарқдаги таъсири ва назоратидаги ҳудудларни йўқотиши сабабли оилаларини хавфсиз  бўлган жой – Европага жўнатишмоқда. Бу эса ушбу тоифадаги фуқаролар теракт амалга ошириши мумкин бўлган радикаллар бўлиши мумкинлигини англатади. 

Германия контрразведкаси Ироқ ва Сурияда террорчилар томонда жанг қилгани кетган 950 киши ҳақидаги маълумотларга эга. Уларнинг учдан икки қисми келиб чиқиши хорижлик бўлган немис фуқароларидир.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид