Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободдаги ромлар билан боғлиқ муаммо ўз ечимини топди. Бошқа ҳудудларда ҳам ишлар жадал

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 декабрь куни KUN.UZ таҳририяти орқали “Ажратилган маблағлар қаерга юқолди? Юнусободдаги аҳоли қиш совуғида қолди”, деб номланган сарлавҳа остида танқидий-таҳлилий мақола эълон қилинган эди. Унда Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 13-мавзедаги 23-уйда йўлак деразаларининг ромлари ўрнатилмагани боис у ерда яшовчи аҳоли изғирин совуқдан ва иситиш тизимининг яхши ишламаслигидан азият чекаётгани ҳақида сўз боради.
Мақола эълон қилинганига кўп бўлмади. Таҳририятимизга маълум қилишларича, масъул мутасаддилар томонидан мазкур масала атрофлича ўрганилган ва муаммо ўзининг амалий ечимини топган. Юнусобод туманининг 13- ва 23-уйлари тўлиқ ромлаштирилган. Аҳоли рози.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, аҳоли билан ишлаш тизими пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам мутассил олиб борилмоқда. Бунга мисол қилиб, 14 декабрь куни Яшнобод тумани, Авиасозлар 1-тор, 24-уй олди йўллари тўлиқ таъмирдан чиқарилганини келтириш мумкин.

Бундан ташқари, Юнусобод тумани 11-мавзе, 60-уй том қисми ҳам қабул қилинган махсус дастур доирасида тузатиб берилган.
Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг олдидаги хазонлар ва турли чиқиндилар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари ўтказилган.

Худди шу туманнинг Қушбеги даҳасидаги 9-уй 41-, 45-хонадонларининг ошхонадаги иссиқлик батареалари таъмирдан ўтказилган.
Бунга ўхшаш мисолларни пойтахтнинг Сергели, Миробод ва Чилонзор туманларида ҳам келтириб ўтиш мумкин. Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимиз, ҳудудларда мавжуд муаммоларни тезкор равишда аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳридаги барча Сектор раҳбарлари (44 та) ҳамда мониторинг гуруҳининг барча аъзолари ўртасида “Телеграм” мобил дастури орқали алоқа ўрнатилди.

Шу аснодан келиб чиқиб, KUN.UZ таҳририяти пойтахт аҳолисидан коммунал муаммолар, ободончилик, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ҳамда бошқа масалалар бўйича мурожаатларни қабул қилади. Юборилган мурожаатлар соҳа вакилларига тақдим этилади ва ўз ўрнида ечимини топишга бевосита сабаб бўлади.
Мурожаатларни ушбу ҳавола орқали ёки [email protected] электрон манзилига юборишингиз мумкин!
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026