Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вадим Абрамов: «Мени четлатишдими? Буни сиздан эшитяпман»
Ўзбекистон футбол федерацияси «Нефтчи» бош мураббийи Вадим Абрамовни номаълум муддатга футболдан четлатгани ҳақида хабар берди.
Мутахассис Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича, кенг жамоатчилик ўртасида носоғлом фикрлар вужудга келишига сабаб бўлаётганида айбланди.
Championat.asia сайти ходими Ҳайрулла Холиқов Абрамов билан боғланиб унинг фикрлари билан қизиқди.
- Мени четлатишди? Бу ҳазилми ё чинми? Менинг хабарим йўқ. Буни энди биринчи марта сиздан эшитиб турибман, - деди Вадим Карленович ҳайрон бўлиб. - Тўғриси, нима учун футболдан четлатилганимни билмайман.
- Сизни ЎФФ ва ПФЛ шаънига нотўғри фикрлар билдирган деб ёзилган.
- Ҳа, шундайми? Биз - футбол кишиларимиз. Футболда ҳар кимнинг ўз фикрини айтишга ҳаққи йўқми? Кеча ПФЛда йиғилиш бўлди. Унда мен ҳам қатнашдим. Бир-иккита гапга ўз муносабатимни билдирдим. Эшитган бўлсангиз керак, кейинги йил Олий ва Биринчи лигада ўйнаш учун футболчилар норматив топширади. Норматив жуда мураккаб тузилган, уни ҳатто Бобби Чарльтон ҳам топширолмасди. Мен ПФЛнинг баъзи қарорлари бўйича ўз фикримни айтдим, балки биронта гапим ёқмаган бўлиши мумкин.
- Энди федерацияга бориб масалага ойдинлик киритсангиз керак?
- Албатта, бораман. Кимгадир гапларим ёқмаган бўлса, кечанинг ўзида юзимга айтса бўларди. Энди федерацияга ўтиб тушунтириш беришларини сўрайман. Агар ҳамма мени ўзбек футболи учун кераксиз одам деб ҳисобласа, бунинг учун мени четлатишлари шарт эмас, ўзимга айтса индамай футболдан кетаман.
Мавзуга оид
17:43 / 25.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
11:39 / 10.04.2026
Суперлига. «Нефтчи» тўхтатилди, Қўқонда можароли пенальти ва ҳакамликдан норози ПФЛ
21:18 / 09.04.2026