Дунёдаги энг қиммат уйни ким харид қилгани маълум бўлди
Франциянинг собиқ қироли Людовик XIV ёки Луи Буюк ҳайкали ўрнатилган ҳашаматли қаср ажойиб ландшафтга эгалиги билан донг таратган эди. Унинг суратлари 2015 йилда дунёнинг энг қиммат уйи номини қозониши билан яна ОАВ саҳифаларидан жой олди.
Эндиликда, ўша вақтда дабдабали саройни ким харид қилгани ойдинлашди. Людовик XIV нинг Париж яқинидаги қасрини қиммат нархда сотиб олиш ортида Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон турибди, деб ёзади The New York Times нашри.
Сарой 2015 йили 300 млн долларга харид қилинган эди. Саудия подшоҳ оиласи маслаҳатчилари бино валиаҳд шаҳзодага тегишли эканини тасдиқлашган.
Уйда улкан рақслар хонаси, ерости тунги клуби, уй кинотеатри ва бошқа қулайликлар бор.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
19:43 / 29.09.2024
Саудия Арабистонида 2024 йилда қанча инсон қатл этилгани маълум бўлди
12:40 / 27.09.2024