Жамият | 19:48 / 18.12.2017
21240
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги 30 та музей ўз фаолиятини тўхтатади

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида хабар қилинишича, белгиланган дастурни амалга ошириш учун 572,3 млрд. сўм қийматидаги маблағ ажратилади.

Қарор бандларида белгиланган дастурга асосан республикада янги 7та музей ташкил этилади. Хусусан, Фарғона вилоятида Эркин Воҳидов номидаги музей, Бухоро вилоятида Мутал Бурхонов музейи, Хоразм вилоятида эса Авесто мероси музейи ташкил қилинади. Шунингдек, 21 та музей қайта таъмирланадиган бино-иншоотлар рўйхатига киритилади. Республикада мавжуд 33 та музей ўз балансида мавжуд тўплам ва экспонатларни бошқа музей тасарруфига топшириш шарти билан тугатилмоқда.

Жорий йилда бошланган «Виртуал музей» лойиҳасининг биринчи босқичида «Темурийлар тарихи» музейига виртуал 3D саёҳат қилиш имконияти пайдо бўлди. 2021 йилга қадар 2 мингдан ортиқ ноёб музей экспонатининг 3D ва аудио шаклидаги «саёҳатнома»си олтита хорижий тилда ҳам ташкил қилинади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид