Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзгаришлар бошланди. Жээнбеков Хавфсизлик кенгаши раҳбарини ишдан бўшатди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат Хавфсизлик кенгаши раҳбари Алмазбек Курманалиевни ишдан бўшатди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилган.
«Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков тегишли фармонни имзолади, унга кўра Курманалиев Алмазбек Абдиназарович Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан тақдим этган аризасига мувофиқ озод этилди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президентига ёрдамчи ва маслаҳатчи тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026