Фан-техника | 20:20 / 19.12.2017
17467
1 дақиқада ўқилади

Британияликлар яширин бўлмаларга эга антиқа пойабзал яратишди (фото)

Британияликларнинг фикрича, чўнтаклар пул, калит ва ҳужжатларни олиб юриш учун унча яхши жой ҳисобланмайди. Уларнинг фикрича, бундай қимматли буюмларни сақлаш учун пойабзал тагчарми айни муддаодир. 

Шу сабабли британиялик пойабзалчилар тагчармига қимматли буюмларни яшириш мумкин бўлган эркаклар ботинкасини яратишди. Бу тагчарм ичига автомобиль ёки уй калитлари, ҳужжатлар, кичик ўлчамли мобил телефон, мини-камера ва пичоқча яшириш мумкин.  

Фото: YouTube’даги видеодан кадр

Яширин бўлмалари бўлган ботинка амалий жиҳатдан фойдали бўлиши билан бир қаторда, қулай ва чиройли ишланган. Бироқ унинг нархи  “чақиши” мумкин: пойабзал 2,5 минг доллардан қимматроқ туради.  

Мавзуга оид