Спорт | 23:25 / 20.12.2017
18745
1 дақиқада ўқилади

“Россиялик олимпиячилар”. Россиялик спортчилар кийимида шундай ёзув бўлади

Халқаро Олимпия қўмитаси 2018 йилги қишки Олимпиадада иштирок этувчи россиялик спортчиларнинг кийими тўғри келиши керак бўлган мезонларни тасдиқлади. Нейтрал байроқ остида иштирок этишга рози бўладиган россиялик спортчилар кийимида “Olympic Athlete from Russia” – “Россиялик олимпиячилар” деб ёзилган бўлади. ХОҚ, шунингдек, россияликлар кийимида акс этадиган эҳтимолий логотипни ҳам тақдим қилди.

Фото:kommersant.ru

5 декабрда ХОҚ 2018 йилги Олимпиадага допингга аралашмаган россиялик спортчиларни нейтрал байроқ остида қўйиш қарорини қабул қилганди. 

20 декабрда Халқаро Паралимпия қўмитаси 2016 йил августда дисквалификация қилинган Россия Паралимпия қўмитаси аъзолигини тиклашни рад этди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид