Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир кунда 122 та транспорт воситаси жарима майдончасига қўйилди
2017 йилнинг 19 декабрь куни “Тозалаш-Антитеррор” тадбири доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган ишлар давом эттирилди.
Ўтказилган тадбир жараёнида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 2936 та қоидабузарликлар аниқланди.
Шулардан:
- маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 32 та;
- транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш – 51 та;
- светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик –40 та;
- ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш – 65 та;
- одам ташиши қоидаларини бузиш – 404 та;
- тезликни белгиланган меъёридан ошириш – 186 та;
- бўйсунмаслик - 9;
- хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик – 904 та.
Жами 122 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
13:21
Тошкентда 48 минг долларни 600 млн сўмга сотишга уринган фуқаро қўлга олинди
17:44 / 25.02.2026
Тошкентда 1 гектаргача бўлган кичик ва зич қурилишлар амалиётидан воз кечилиши мумкин
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
07:41 / 22.02.2026