Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши декабрь охирида муҳокама қилинади
21 декабрда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков транспорт ва йўллар вазири Жамшитбек Калиловни қабул қилган.
Калилов президентга Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича 25 декабрда Тошкентга бир гуруҳ мутахассислар уч томонлама учрашувга йўл олишларини, 27 декабрда эса вазирлар даражасида учрашув бўлиб ўтиши, унда темир йўлнинг қурилиши бўйича барча масалалар муҳокама қилинишини маълум қилган.
“23 декабрдан Бишкек-Тошкент авиарейслари қайта бошланади. 2018 йилда эса Ўш-Тошкент-Ўш йўналиши бўйича авиарейслар ишга туширилади. Автомобиль ва йўловчи транспорти масалаларини тартибга солиш бўйича биз ўзбек томони билан 2018 йил 25 январда учрашамиз ва умид қиламизки, бир ечимга келамиз”, деб айтган вазир.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026