Жаҳон | 08:30 / 21.12.2017
9756
2 дақиқада ўқилади

Канада бош вазири одоб-аҳлоқ қоидаларини бузганликда айбланди

Фото: РИА Новости / Алекс Панциков

Канада бош вазири Жастин Трюдо исмоилий мусулмонлар етакчиси, шаҳзода Оға Хоннинг Баҳам оролларидаги дам олиш масканида меҳнат таътилини ўтказгани билан одоб-аҳлоқ қоидаларини бузган. Бу ҳақда Канада манфаатлар ва этика зиддиятлари масалалари бўйича комиссари Мэри Доусон баёнот берди.

"Жаноб Трюда бош вазир ўлароқ 2016 йилнинг март ва декабрь ойларида Оға Хоннинг меҳмондўстлигидан фойдаланиб, унинг шахсий оролидан фойдаланган. Оға Хон билан расмий муносабатларга эга бўлган, шаҳзоданинг жамғармаси эса, Трюдо манфаатларини илгари суриб келган. Шу билан Трюдо ва унинг оиласи томонидан меҳнат таътилини ўтказиш бўйича таклифни қабул қилиши қонуний жиҳатдан Трюдога таъсир ўтказиш воситаси сифатида қаралиши мумкин", — дейилади комиссар хабарида. 

Бош вазир 20 декабрдаги матбуот анжуманида меҳнат таътили билан боғлиқ жараёнга масъулият билан ёндашаётганини айтар экан, бу каби сафарлардан аввал маъмурият билан маслаҳатлашиб олишини билдирди. 

Оға Хон 1936 йил 13 декабрда Швейцариянинг Женева шаҳрида туғилган бўлиб, исмоилий-низарийларнинг етакчиси ҳисобланади. 1957 йили отаси Али Сулаймонхон – Оға Хон III вафотидан сўнг Оға Хон IV деб атала бошланди. Мультимиллионер, дунёга машҳур Порто-Черво курорти асосчиси. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид