Ўзбекистон Forbes'нинг бизнес юритиш учун энг яхши мамлакатлари рейтингида
Forbes журнали бизнес юритиш учун энг яхши мамлакатлар рейтингини тақдим этди. Унда Ўзбекистон 99-ўринни эгаллади. 12 йилдан бери тузиб келинувчи ушбу рейтингдан дунёнинг 153 мамлакати ўрин олган.
Forbes мазкур рейтингни дунёнинг сўнгги 12 йилдаги энг йирик иқтисодиётлари асосида тузиб келади. Журнал 153 мамлакатни 15 мезон бўйича баҳолайди: мулкчилик, инновацияларни жорий қилиш даражаси, солиққа тортиш кўрсаткичлари, технологиялар, коррупция даражаси, эркинлик (шахсий, савдо ва молиявий), бюрократизм ва сармоядорларнинг ҳимояланганлик даражаси.
Forbes'да шунингдек ўн йилда биринчи марта баъзи мезонларга ўзгартириш киритилгани маълум қилинди. Масалан, фонд бозори кўрсаткичлари инобатга олинмай, "ишчи кучи", "инфратузилма", "бозор ҳажми", "турмуш сифати" ва "сиёсий таваккал" каби мезонлар қўшилди.
Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон 65-ўринда, Тожикистон - 108-ўринда, Қирғизистон эса 123-ўринда қайд этилган. Туркманистон рейтингда йўқ.
Рейтингнинг илк ўринлари Буюк Британия, Янги Зеландия, Нидерландия мамлакатларига насиб этган. Сўнгги ўринларда эса Чад, Гамбия ва Гаити келтирилган.
Мавзуга оид
19:12 / 14.10.2024
Ўзбекистон очлик даражаси энг паст бўлган давлатлар қаторига кирди
20:42 / 06.10.2024
Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди
18:35 / 03.10.2024
Ўзбекистон глобал билимлар индексида 78-ўринни эгаллади
15:59 / 02.10.2024