Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nokia афсонавий E71 телефонини қайта ишлаб чиқаради
HMD Global компанияси 2018 йилда ўз даврининг энг машҳур QWERTY-телефонларидан бири ҳисобланган Nokia E71 смартфонини қайта ишлаб чиқаради. Gizmochina шу ҳақида хабар берди.
Қурилманинг янгиланган версияси тўлақонли жисмоний QWERTY-клавиатура ва 3,5 дюймли дисплейга эга бўлади. Смартфон 4G тармоғини қўллаб-қувватловчи Qualcomm Snapdragon 205 процессори билан таъминланади. Шу билан бирга, янгиланган E71 телефони 1 Гб оператив ва 8 Гб ички хотира билан сотувга чиқади.
Смартфоннинг ягона камераси 3 Мп'ни қўллаб-қувватлайди. Телефоннинг бир ёки икки SIM-картали версиялари мавжуд. Қурилма нархи 150-300 доллар атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.
Оригинал Nokia E71 2008 йилда ишлаб чиқарилган. У QWERTY-клавиатурали энг яхши смартфонлардан бири ҳисобланади. E71 эндигина бозорга чиққан йили 15 миллион нусхада сотилган. HMD Global 2017 йилда Nokia 3310 телефонини қайта ишлаб чиқарди.
Финляндиянинг HMD Global компанияси 2016 йилда Nokia бренди ва тугмали телефонлар ишлаб чиқариш бизнесини Microsoft'дан сотиб олди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
10:06 / 25.04.2026
Дунё бўйлаб мактабларда телефон чекловлари кескин ошди
16:23 / 15.11.2025
Онанинг телефондан кўп фойдаланиши болага қандай таъсир қилади?
10:41 / 14.11.2025