Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Эроннинг саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Мўжтаб Хусровтож бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигига ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари ҳамда транспорт ва транзит юк ташишлар соҳасидаги ўзаро ҳаракатларни кенгайтириш муҳокама қилинди.
Музокаралар вақтида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, бу соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, транспорт ва транзит юк ташишлар соҳасида келгуси ҳамкорликни муҳокама қилишган.
Икки давлат вакиллари савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ташкиллаштириш масаласини ҳал қилишга келишиб олдилар. Комиссия йиғилиши 2018 йилнинг биринчи ярмида Теҳронда ўтказилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:06 / 28.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026
46 та давлат учун террористик ташкилот – Эрон ислом инқилоби муҳофизлар корпуси қандай тузилма?
09:18 / 27.06.2026