Дунёдаги жами электромобиллар сони 3 миллиондан ошди
Швециянинг EV-Volumes компанияси прогнозига кўра, 2018 йил охирига келиб дунё кўчалари бўйлаб 5 млн электромобил ҳаракатланиб юради. Ҳозирда эса жами электромобиллар сони 3 млн дан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Йирик брендларнинг Nissan Leaf’дан бошлаб Jaguar iPace’гача янги моделлари пайдо бўлади. АҚШда эса ҳайдовчилар охир-оқибат Tesla Model 3’ни оладилар.
Электрокарлар учун энг йирик бозор Хитой бўлиб қолмоқда. Хитой ҳукумати карбонат ангидриднинг атроф-муҳитга чиқарилишини камайтириш мақсадида электрокарларнинг тарқалишига ҳар томонлама кўмак бермоқда. 2020 йилдан бошлаб 10 та янги электрокар ишлаб чиқаришга ваъда бераётган Toyota айнан Хитой бозорини мўлжал қилган. Компания 2025 йилдан бошлаб электр ёки гибрид муқобили бўлмаган ички ёнув двигателли автомобилларни бошқа ишлаб чиқармайди. Аввалроқ бу ҳақда Volvo ва Jaguar компаниялари маълум қилганди.
Toyota 2030 йилгача миллионта электрокар сотишни режалаштирмоқда, Volkswagen эса бунга 2025 йилгача эришмоқчи. BMW эса 2025 йилгача 12 та электрокар ишлаб чиқармоқчи. Электрокарлар учун батареялар ишлаб чиқаришда ҳам рақобат кучайиши кутилмоқда. BMW бу борада SolidPower билан ҳамкорлик қилмоқда, Toyota эса ўз бўлинмасини ташкил этган.
Электрокарлар савдоси катта миқдорда ошганига қарамасдан, уларнинг жаҳон бозоридаги улуши ҳозирча жуда кичикдир: жорий йилда ички ёнув двигателига эга машиналардан 80 млн та сотилган бўлса, электрокар ва гибрид машиналардан бор-йўғи 1 млн та сотилган. Яъни электрокарлар улуши бутун бозорнинг 1,25 фоизини ташкил қилмоқда.
Тадқиқотларга кўра, электрокарларга ўтиш орқали ўртамиёна америкалик ёнилғида йилига 770 доллар тежар экан.
Мавзуга оид
18:54 / 02.07.2023
Учар электрокар, ёғоч шаҳар ва олма терадиган дронлар – ҳафта технодайжести
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023