Жаҳон | 11:20 / 27.12.2017
12187
1 дақиқада ўқилади

Ироқ ва Сурияда қолаётган ИШИД террорчилари сони айтилди 

Фото: РИА Новости / Дмитрий Виноградов

АҚШ бошчилигидаги коалиция вакили полковник Райан Диллоннинг маълум қилишича, Сурия ва Ироқ ҳудудида ИШИД террорчилик гуруҳининг тахминан минг нафар жангариси қолмоқда. Бу ҳақда Military.com хабар берди.

«Сўнгги маълумотларга қараганда, Ироқ ва Сурияда ҳамон мингга яқин жангарилар қолмоқда», - дея айтиб ўтди Диллон.

Унинг сўзларига кўра, коалиция жангариларнинг вазиятни кескинлаштиришга йўналтирилган барча ҳаракатларини йўқ қилишга бор эътиборини қаратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, армия генерали Валерий Герасимов АҚШ Сурия жануби ва шимоли-шарқида ҳарбий базаларга эга экани, уларда аввал ИШИД учун жанг қилган жангарилар тайёргарликдан ўтказилиши ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид