Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бири эътиборни чалғитди, иккинчиси ҳамённи ўмарди: кекса аёлнинг пуллари ўғирланиши тасвирга тушиб қолди
Лондон четидаги савдо марказларининг бирида жиноят содир бўлди – ўғрилар кекса аёлнинг ҳамёнини ўмаришди. Бироқ, улар замонавий кабиналар видеокузатув камералари билан жиҳозланганини хаёлга ҳам келтиришмаган.
Exchange савдо маркази лифтига 69 ёшли аёл, унинг кетидан ёш жувон ва икки эркак кирган. Жувон сумка кармонини очишга дарҳол киришиб кетган, у ерда минг фунт стерлинг бўлган.

Шу пайтда эшик ёнида турган икки эркак баҳсга киришган ҳамда ким керакли қаватга биринчи чиқиши борасида мунозара олиб боришган. Видеоёзувга кўра, ўғри пулларни олишда бироз шошилган, бироқ кекса аёл буни сезмади, жувон эса ўз мақсадига етган.
Жабрланувчи пуллари йўқолганини фақат ўз машинасининг ёнига яқинлашганида сезиб қолган. У дарҳол полицияга мурожаат қилди, айни дамда жиноятчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:44 / 24.02.2026
Лорд Манделсон ҳибсдан сўнг гаров эвазига озод қилинди
13:22 / 20.02.2026
Ўзбекистоннинг шаҳар ва туман ҳокимлари Лондонда малака оширади
14:09 / 17.02.2026
Лондонда учрашув: Ўзбекистон ва BBC News ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи
12:05 / 07.01.2026