Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Лондонда шаҳзода Эдвард билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Лондонда шаҳзода Эдвард билан учрашув ўтказди. Суҳбатда Марказий Осиё мамлакатлари расмий делегациялари вакиллари ҳамда Буюк Британияда таҳсил олаётган талабалар ҳам иштирок этди.
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Лондонда шаҳзода Эдвард билан учрашди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари расмий делегациялари вакиллари ҳамда Буюк Британияда таҳсил олаётган талабалар иштирок этган. Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни жамиятда кенг татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинган.
Тадбир доирасида талабалар билан бевосита мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланган.
Шунингдек, ташриф чоғида Лондонда сақланаётган ноёб қўлёзма нусхалари билан танишиш имконияти бўлгани билдирилди. Мулоқотда Марказий Осиё минтақасининг бой маданий-тарихий мероси ва умумий интеллектуал бойликни асраш ҳамда тарғиб этиш муҳимлиги таъкидланган.
Вазирнинг қайд этишича, бундай учрашувлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026