Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда биринчи марта Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари саммити бўлиб ўтмоқда
Марказий Осиё давлатларининг 35 йиллик мустақиллик тарихида илк бор Лондон ташқи ишлар вазирлари саммитини ўтказмоқда. Британия томонидан Иветт Купер 26 феврал куни ҳамкасбларини қабул қиляпти. Бу минтақа билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш томон жиддий қадам, дейди қиролликнинг Тошкентдаги элчихонаси.
Фото: Getty images
Буюк Британия элчихонасининг қўшимча қилишича, бугун қироллик Марказий Осиё билан иқтисодиётдан ташқари стратегик муҳим минераллар, яшил ривожланиш, таълим бўйича ишламоқда, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, таъминот занжирларини диверсификация қилиш, минтақадаги барқарорликни қўллаб-қувватлаш тарафдори бўлмоқда.
Саммитда Буюк Британия-Ўзбекистон ҳамкорлигини айниқса таълим йўналишида кенгайтириш муҳокама қилинади. Айнан таълимга минтақавий келишувлар пакетининг асосий қисми сифатида қаралмоқда. Чунки бундай ташаббус минтақадаги таъминотнинг бир хил занжирга боғланиб қолмаслиги, инглиз тили ва академик ҳамкорлик учун зарур. Бу ўзбек талабалари, тадқиқотчилари ва бизнеслари учун янги имкониятлар яратади, кўникмаларни шакллантиради, инвестиция ва савдо алоқаларини мустаҳкамлайди, дейди элчихона.
Буюк Британиянинг иштироки эса Ўзбекистон ва бутун минтақанинг мустақиллиги, иқтисодий хавфсизлиги ва узоқ муддатли фаровонлигига хизмат қилади.
“Биз халқларимиз, иқтисодиётларимиз ва умумий хавфсизлигимиз манфаатларига хизмат қиладиган, янада чуқурроқ ва келажакка йўналтирилган Буюк Британия–Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришни интиқлик билан кутяпмиз”, дейди элчи Тимоти Смарт.
Мавзуга оид
19:11 / 25.02.2026
Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ Украинада тинчликни сақлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилишда бетараф қолди
18:42 / 24.02.2026
Марказий Осиё интеграцияси учун кейинги стратегик қадам – умумий инвестиция макони
09:44 / 24.02.2026
Лорд Манделсон ҳибсдан сўнг гаров эвазига озод қилинди
13:22 / 20.02.2026