Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурия яхлитлиги сақланиб қолиши истагида эканлигини маълум қилди
АҚШ Сурияни бир нечта давлатга бўлиш истагидамас, деб айтди АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис.
Мэттис журналистлар билан суҳбатда АҚШ Сурия ҳукумати назоратида бўлмаган ҳудудларни жангарилардан озод қилиш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш истагида эканлигини маълум қилди.
Мэттисдан “Бу Сурияни бўлаклаш режалари борлигидан дарак берадими?” деб сўралганда, “Йўқ”, деб жавоб қайтарди. Унинг айтишича, “ҳеч нарса ўзгармаган, АҚШ ҳамон ИШИДни таъқиб қилмоқда”.
Аввалроқ Мэттис АҚШ Сурияда назоратида бўлган ҳудудларда ўз дипломатлари сонини оширишини айтганди. Бундан ташқари, АҚШ қўшинлари Ироқ ва Сурияда террорчилар ушлаб турган ҳудудларни босиб олишдан барқарорлик ўрнатишга ўтади.
Мавзуга оид
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
13:13 / 09.06.2026