Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 63-автобус ҳайдовчиси тушган пулларни эгаллаб олиш мақсадида ИИБга ёлғон хабар берди
2017 йилнинг 28 декабрь куни тахминан соат 22:30 ларда, Юнусобод тумани ИИБ навбатчилик қисмига 4-сонли шаҳар клиник шифохонасидан хабар келиб тушган. Унга кўра мазкур шифохонага фуқаро Б.З. “ўнг оёқ сон қисмида санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси билан мурожаат қилганлигини кўрсатилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Б.З.нинг сўзларига кўра, у 63-сонли йўналишдаги автобусда ҳайдовчи бўлиб ишлаши, 28 декабрь куни соат тахминан 21:30ларда “Ботаника боғи” бекатига етиб келган вақтида автобусга икки нафар номаълум шахслар чиқиб, унинг ўнг оёқ қисмига пичоқ билан тан жароҳати етказганликлари ва автобус ғазнасида йиғилган 800.000 сўм миқдоридаги пулларни эгаллаб олганликларини маълум қилган.
Бироқ, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг қатъий саъй ҳаракатлари ва юксак касб маҳорати натижасида, ушбу ҳодиса аслида бошқа кўринишда содир этилганлиги маълум бўлди. Жумладан Б.З. ғаразли, паст ниятда кўчада бўлган катта миқдордаги қарзини тўлаш мақсадида, ўзи бошқариб келган автобуснинг фаолиятидан тушган пулларни эгаллаб олишни режалаштириб, ушбу босқинчилик жиноятини таниши Д.Б. билан биргаликда саҳналаштирганлиги ва ўз қилмиши ишончли бўлишини таъминлаш мақсадида ўзига ўзи пичоқ билан тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.З. ва Д.Б.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Мавзуга оид
13:50 / 18.07.2026
Ўзларини “президент оиласига яқин шахс” сифатида кўрсатиб, жиноят содир қилган шахслар қамалди
12:50 / 18.07.2026
Оҳангарон полигонидаги ёнғин учун “Махсустранс”га қарийб 684 млн сўмлик компенсация ҳисобланди
17:14 / 17.07.2026
Чилонзор туманини электр узилишлари қамраб олди
11:40 / 17.07.2026