Жаҳон | 20:40 / 31.12.2017
7042
1 дақиқада ўқилади

Истанбулда янги йил арафасида теракт уюштиришга ҳозирлик кўришда гумонланган 20 киши ҳибсга олинди

Туркия ҳукумати 20 кишини, жумладан, 15 нафар хорижлик фуқарони ИШИДга алоқадорлик ва Истанбулда террорчилик акти содир этишни режалаштирганликда гумонлаб ҳибсга олди, деб хабар беради Anadolu агентлиги.

Агентликнинг хабарига кўра, полициянинг террорчиликка қарши курашиш бўлинмаси Истанбулнинг уч туманида рейдлар ўтказган. Ушланганлар ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги етакчилари билан алоқадор шахслар бўлишган. Полициянинг фикрича, ушланганлар Янги йил байрами нишонланаётган чоғда шаҳарда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни мўлжаллашаётган бўлишган.

ИШИД террорчилари иштирокида Сурия ва Ироқдаги ҳарбий можаролар бошланганидан буён Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу ташкилотга алоқадор беш мингдан зиёд гумонланувчини ушлашган. Жаҳоннинг 95 давлатидан 3300 нафарга яқин киши депортация қилинган. 38 минг кишига Туркияга киришга тақиқ қўйилган. Айни пайтда 780 киши ҳибсда, уларнинг 350 нафари хорижликлардир. Уларнинг бир қисми терроризмда айбланмоқда.

Мавзуга оид