Йилнинг энг эталон смартфонлари эълон қилинди
2017 йилда ишлаб чиқарилган 150 га яқин смартфон 4PDA портали экспертлари томонидан синовдан ўтказилди. Уларнинг орасидан энг яхшилари танлаб олинди.
Флагман моделлар орасида Samsung Galaxy S8 энг эталон смартфон дея эътироф этилди. Экспертлар гаджет ҳимоясининг биометрик тизими — Iris-сканер'нинг ишончли эканини таъкидлашмоқда, шу билан бирга, Bixby интеллектуал ёрдамчисини мақташмоқда — 4PDA версиясига кўра, у бошқа тилларга таржималарни яхши уддалайди, суратдаги объектларни аниқлаб, тармоқда жавоблар топа олади.
Экспертлар 25 000 рублгача (436.75 доллар) бўлган смартфонлар орасидан Honor 9'ни энг яхшиси деб топишди. Таъкидланишича, бу модель процессори самарадорлик жиҳатидан рақибларидан ортда қолади, бироқ ҳатто нисбатан заиф платформада ҳам гаджет энг талабчан ўйинларни уддалай олди.
Бюджет смартфонлар тоифасида Xiaomi Redmi Note 4x етакчилик қилди.
Энг яхши камерага эга гаджет сифатида эса Mate 10 Pro эътироф этилди. Энг яхши ҳимояланган қурилма — AGM X2.
Мавзуга оид
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:04 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг жаҳон қонун устуворлиги индексидаги ўрни эълон қилинди
22:02 / 17.10.2024