Абдулазиз Комилов Марказий Осиё мамлакатлари элчиларини қабул қилди
2018 йил 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Дониёр Сидиқов, Тожикистон Республикаси - Содиқ Имомий, Туркманистон - Шири Шириев, Қозоғистон Республикасининг муваққат ишлар вакили Мурсал-Наби Туёқбоевни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатди.
Вазир Тошкент шаҳридаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ташаббусларни амалга оширишга доир таклифлари билан таништирди. Улар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг сентябрида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида ва ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган халқаро конференцияда илгари сурилганди.
Қайд этилишича, томонлар минтақавий кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Мавзуга оид
15:10 / 02.11.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
12:30 / 02.11.2024
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлаяпти
07:30 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди
08:10 / 10.10.2024