Жаҳон | 23:13 / 05.01.2018
23702
2 дақиқада ўқилади

АҚШда ёмон об-ҳаво сабабли 19 киши ҳалок бўлди

Фото: AP Photo / Julio Cortez

АҚШнинг шимоли-шарқида кучли шамол, қор ёғиши ва ноодатий паст ҳароратлар билан кечаётган ёмон об-ҳаво сабабли ҳалок бўлганлар сони 19 кишига етди. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, кўпчилик йўл-транспорт ҳодисалари ёки совқотиш оқибатида ҳалок бўлган. 

Телеканалнинг маълум қилишича, шимоли-шарқий штатларнинг 100 мингдан кўпроқ аҳолиси кучли шамол ва қор туфайли электр таъминотисиз қолган. 

WTOC телеканали маълумотларига кўра, ёмон об-ҳаво сабабли Amtrak транспорт компаниясига тегишли, Майамидан Нью-Йоркка кетаётган йўловчи поездининг учта вагони рельслардан чиқиб кетган. Бунга рельсларда музлаб қолган, йўналишларни ўзгартириш стрелкаси сабаб бўлган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.  

Аввалроқ Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо ёмон об-ҳаво сабабли фавқулодда вазият тартиби киритилишини эълон қилганди. 

Баъзи ҳудудларда 30 см гача қор ёққан. Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозига кўра, шундай совуқ ҳарорат дам олиш кунлари ҳам сақланиб қолади.

АҚШда ҳақиқий қиш: музлаб қолган фавворалар, қаттиқ совуқ ва кучли қор

Фото: Getty Images

Фото: AP

Фото: AP

Фото: The Daily Press

Фото: New York Daily News

Фото: Getty Images

Фото: AP

Фото: AP

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: AP

Фото: AP

Фото: AP

Фото: Getty Images

Фото: Polaris

Фото: Getty Images

Фото: AFP

Фото: Alamy

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: The Washington Post

Фото: The Washington Post

Фото: The Washington Post

Фото: AFP

Фото: AFP

Фото: Barcroft Media

Фото: AP

Фото: Instagram/emmpathy

 

Мавзуга оид