Жаҳон | 11:13 / 06.01.2018
11514
1 дақиқада ўқилади

«Казино Рояль» фильми муаллифини номусга тегишда айблашди

Фото: iStock

Тўрт аёл сценарийнавис, режиссёр ва продюсер Пол Хаггисни судга берди. Бу ҳақда Buzzfeed хабар қилмоқда.

Хабар берилишича, Хаггисни декабрь ойида судга берган ёзувчи Ҳейли Брист кетидан яна уч аёл шундай даъво билан чиққан. Улар сценарийнависни 1996 ва 2005 йиллар ўртасида содир бўлган шилқимликлар ҳамда номусга тегишда айблашмоқда.

«Казино Рояль» ва «Миллион долларлик қизча» фильмларининг сценарий муаллифи бу айбловларни рад этмоқда.

Мавзуга оид