Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия изсиз ғойиб бўлган самолётни яна қидира бошлайди
Малайзия ҳукумати 2014 йилда изсиз ғойиб бўлган Boeing MH370 самолётини Американинг Ocean Infinity компанияси билан биргаликда қидириш бўйича ишларни тиклаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Channel News Asia лайнер йўловчиларининг қариндошлари томонидан олинган мактуб матнига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Мактубда, хусусан, «Малайзия ҳукумати MH370’ни қидириш бўйича амалиётни давом эттириш ишларига Ocean Infinity’ни жалб қилгани» хабар қилинади.
Аввалроқ изсиз ғойиб бўлган самолёт йўловчиларининг қариндошлари лайнерни мустақил равишда қидириш билан шуғулланишга қарор қилишгани хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Куала-Лумпурдан Пекинга йўл олган самолёт 2014 йилнинг 8 мартига ўтар кечаси радарлардан йўқолиб қолди. Бортда 227 йўловчи ва экипажнинг 12 аъзоси бўлган. Шарқий Африкадан эса Malaysia Airlines лайнерига тегишли экани тахмин қилинаётган бўлаклар топилди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026