Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда қамоқда бўлган фирибгар фарзандлари оғир касал фуқароларни алдаб келган
Фото: on1.kg
Қирғизистонда бир неча марта судланган фирибгар оғир касал бўлган болаларнинг ота-оналарини хорижда бепул даволаниш ҳақида ваъда бериб, чув тушириб келган. Шу билан бирга, у фирибгарлик учун ахлоқ тузатиш колониясида етти йиллик муддатни ўтаётган бўлган, деб хабар бермоқда республика Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИДХ) матбуот хизмати.
"ЖИДХнинг ички хавфсизлик хизмати телефон фирибгарини фош этди. У 47-АТКда муддатни ўтаётган бўлган ва жиноий ишларини давом эттириб келган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бир неча марта судланган 30 ёшли Т.К. аниқланди, у фирибгарлик ва колониядан қочиб кетгани учун ҳозирда етти йиллик муддатни ўтамоқда", - дея хабар беришган матбуот хизматидан.
Маҳкама маълумотларига кўра, эркак жазони ижро этиш жойида бўлгани ҳолда, ҳар нарсага тайёр турган ота-оналар билан телефон орқали боғланиб, уларга давлатлараро дастур доирасида Туркияда юқори малакали бепул даволанишни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса у содда фуқаролардан пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва буюмлар талаб қилган, камида учта оила унинг алдовлари қурбонига айланган, дея хабар беришди ЖИДХдан.
"Маҳкум томонидан телефон алоқасидан фойдаланганлик ҳолатига йўл қўйиб берган 47-АТК ходимларига нисбатан хизмат суриштируви ўтказилмоқда", - дея хабар беришди маҳкамадан. Айни дамда гумонланувчига нисбатан материаллар ЖИДХ тергов бошқармасига жиноий иш қўзғатиш учун топширилган.
Мавзуга оид
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
07:40 / 07.05.2026
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
18:24 / 29.04.2026