Тошкент вилоятида ёшларга катта имкониятлар тақдим этувчи Жамоатчилик маркази очилди
Президент ташрифидан сўнг Тошкент вилоятида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда, аҳолинининг ижтимоий турмуш тарзининг яхшиланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оққўрғон тумани Жамоатчилик маркази очилишида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари шундай фикрлар билдиришди.
Оққўрғон тумани Жамоатчилик маркази биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамот фондининг туман бўлими, Жамоатчилик маркази туман бўлими ҳамда "Гўзаллик жилоси" тикув корхонаси жойлашган. Туман марказида аҳоли учун яратилган имкониятлар, ёшлар учун учун чет тиллар тўгараги, бизнес клуб ҳамда туман етакчилари ва сардорлар учун махсус хоналарда шароитлар мужассам бўлган бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон хотин қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттахонова, вилоят прокурори вазифасини бажарувчи Алишер Караев, "Маҳалла" жамғармаси бошқарув раиси Ҳакимжон Ҳамдов ҳамда туман ҳокими Фарҳод Омонов томонидан илиқ фикрлар билдирилди.
Меҳмонлар ташкилот хоналарида яратилган шароитлар билан танишишди. Айниқса, "Гўзаллик жилоси" тикув корхонасида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган ходимларнинг иш жараёнини кузатишди. Гулноза Ҳусанова имконияти чекланган бўлишига қарамай тикув машинасида тикишни ўрганаётгани барчанинг диққатини тортди. Улар Гулноза билан суҳбатлашишди. Гулнозанинг ҳунар ўрганишга бўлган иштиёқи барчада катта таассурот қолдирди.
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан "Гўзаллик жилоси" тикув цехига тумандаги 30 нафар ногиронлиги бўлган, меҳнатга лаёқати чекланган хотин-қизлар жалб килинди ва Вилоят "Пахтасаноат" АЖ корхонасига касаначи тикувчи сифатида қабул қилинди.
Ёшлар иттифоқи хоналари билан танишиш жараёнида "Камалак" болалар ташкилотининг сардорлари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда сардорларга кўкрак нишонини тақдим этиш маросими ҳам ўтказилди. "Камалак" сардорларининг кўкрак нишони туманнинг 50 нафар энг иқтидорли ва фаол ўқувчиларига тақдим этилди.