Фан-техника | 22:40 / 10.01.2018
11239
3 дақиқада ўқилади

АҚШнинг юзлаб озиқ-овқат дўконлари кассирлардан воз кечади

Фото: Walmart

Walmart ва Kroger савдо тармоқларига қарашли дўконлар харидорлари мобил иловалар ёрдамида товарларнинг штрих-кодларини мустақил равишда сканерлаш ва бир уринишда харидлар билан ҳисоблаша олишади. CNBC'нинг хабар беришича, энди навбат пойлаш ва кассирлар хизматларидан фойдаланишга ҳожат қолмайди. 

Янги сервис Scan & Go номини олган бўлиб, у январь ойи охирига бориб дунёнинг энг йирик савдо тармоғининг 100 та озиқ-овқат дўконида пайдо бўлади, 2018 йил охирига бориб эса уларнинг сони 200 тага етади. Дастлабки синовлар Walmart'нинг 25 супермаркетида ўтказилмоқда. Хизматдан фойдаланиш учун Scan & Go иловасини юклаб олиш ва харидлар штрих-кодларини мустақил равишда сканерлаш керак. Шундан сўнг "Тўлаш" тугмасини босишгина қолади, дўкондан чиқишда эса қўриқчиларга рақамли квитанцияни кўрсатишгина қолади. 

Kroger озиқ-овқат гиганти ўзининг 400 дўконида шунга ўхшаш тизимни жорий қилмоқчи. Унинг Scan, Bag, Go платформаси нафақат мобил илова, балки супермаркетда аравача билан бирга берилувчи портатив сканер ёрдамида ҳам штрих-кодларни сканерлаш имконини беради. Харидлар учун ўз-ўзига хизмат кўрсатиш махсус киоскларида ҳисоблашиш мумкин бўлади, у ерда дарҳол сканерлардан умумий сумма ечиб олинади. Кейинчалик бирйўла илова орқали тўлаш мумкин бўлади. 

Бундай тизим биринчи бўлиб ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи  Amazon Go дўконлар тармоғида ўйлаб топилган. У жуда қулай. Бунинг учун шунчаки смартфондаги иловани ишга тушириш керак бўлади, шундан сўнг сунъий интеллект мижоз расталардан олувчи барча товарларни ҳисоблайди. Харидор кетаётганида тизим пулларни автоматик равишда унинг Amazon сайтидаги ҳисобидан ечиб олади. Бунда  сунъий интеллект ақлли камералар, машина таълими ва кўплаб дастчикларни ишга солади. Натижада тизим алоҳида инсон ва у амалга ошираётган харидларни идентификация қилади. Шундай бўлса-да, техник қийинчиликлардан кейин компания тўлиқ роботлаштирилган дўконлар очилишини кечиктиришига тўғри келди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда