Жаҳон | 23:15 / 10.01.2018
17636
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Сурияга кетаётган десант кемаси юк кемаси билан тўқнашиб кетгани маълум қилинди 

Фото: скриншот

2017 йил 30 декабрида Эгей денгизида Сьерра-Леоне байроғи остида сузаётган “Орка-2” юк ташувчи кемаси Россиянинг “Ямал” десант кемаси билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.  

Қора денгиз флоти вакилларининг таъкидлашларича, тўқнашув Африка кемаси айби билан юз берган. Жабрланганлар бўлмаган, икки кема ҳам манзил томон сузишда давом этган.

Бироқ “Интерфакс” ахборот агентлиги манбаларининг маълум қилишича, Россия кемасига кичик талофат етган. Россия зарарнинг қопланишини талаб қилмоқчи.

“Ямал” 23 декабрда Қора денгиздаги бўғозлар орқали Сурияга йўл олган. У бундан аввал Сурияга ноябрда юк етказган. Маълум қилинишича, кема Ҳмеймим базасидаги самолётлар учун ўқ-дори олиб кетаётган бўлган ва январь бошида у ерга етиб борган.

 

Мавзуга оид