Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ҳарбий машина олиб қочилди
Номаълум шахс Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида автомашинани ўғирлаб қочди, деб хабар қилмоқда Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси KUN.UZ сайтига. Маълум қилинишича, автомашина оддий фуқарога эмас, балки вилоятнинг Оҳангарон туманида жойлашган ҳарбий қисмга тегишли “UAZ-Hunter” русумли автомобиль бўлган.
Ҳарбий қисм хизматчиси С.Қ. бошқарувидаги транспорт воситаси ўғри томонидан номаълум томонга олиб қочилган.
Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида автоулов Қуйичирчиқ тумани Тошовул ҳудуди Дўстлик кўчасидан оқиб ўтувчи ариқ ёнидан топилган. Автомашинани олиб қочган шахс бошқарувни йўқотиб, автомашинани ағдариб юборгани ҳам аниқланган.
Тезкор чора-тадбирлар натижасида жиноятни Олмалиқ шаҳар Репина кўчаси 3-уйда яшовчи вақтинча ишсиз, 23 ёшли Ҳ.Б. содир этгани аниқланиб, Жиноят процессуал кодекснинг 227-моддаси асосида қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026