Ўзбекистон | 16:13 / 12.01.2018
14183
3 дақиқада ўқилади

2017 йил Ўзбекистонда қанча янги корхона ва ташкилотлар очилгани маълум

2017 йил якуни бўйича республикада 41,0 мингдан ортиқ корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,2 фоизга кўпдир. Шунингдек фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 фоизга камайган ҳамда уларнинг сони 26,5 мингтани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Натижада жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 6,4 фоизга (17,1 минг бирлик) ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 285,5 мингтани ташкил этган.

Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Тошкент шаҳрида (21,5 фоиз), Тошкент (9,4 фоиз), Фарғона (9,0 фоиз) ва Андижон (8,6 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг улуши соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда (-1,1 ф.п), савдода (-0,9 ф.п), ахборот ва алоқада ҳамда бошқа турларда (-0,1 ф.п.дан) камайганлиги, бунинг натижасида саноатда (+1,0 ф.п.), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (+0,6 ф.п.), қурилишда (+0,3 ф.п.), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда(+0,2 ф.п.), шунингдек ташиш ва сақлашда (+0,1 ф.п) фаолият турларида улушининг ўсишига олиб келди.

Корхоналар ва ташкилотларнинг умумий сонида фаолият кўрсатаётганларнинг улуши 95,1 фоизни, шу билан бирга жами корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан фаолият кўрсатмаётганларнинг улиши 4,9 фоизни ташкил этганлигини кўрсатмоқда ва бу кўрсаткич йил бошига нисбатан таққосланганда 1,1 ф.п. камайган.

Иқтисодий фаолият турлари бойича жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 22,1 фоиз савдода, 17,2 фоиз саноатда, 8,5 фоиз қурилишда, 7,4 фоиз қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 6,0 фоиз яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 4,2 фоиз ташиш ва сақлаш, 2,2 фоиз ахборот ва алоқа, 2,0 фоиз соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва 30,4 фоиз бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

 

Мавзуга оид