Агриппина Шин режалаштирилмаган ҳолда болалар боғчаларига борди
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Тошкент шаҳридаги Сергели ва Яшнобод туманида жойлашган 598- ҳамда 240-сонли мактабгача таълим муассасасига режалаштирилмаган ҳолда ташриф буюрди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
598-сонли мактабгача таълим муассасасида вазиятни ўрганиш давомида, боғча белгиланганидан ортиқ тўлиб кетгани ва навбатда туриш ҳолати бўлишига қарамай, МТМнинг бир қисмида маҳалла қўмитаси жойлашгани аниқланган. Вазир томонидан Тошкент шаҳридаги Мактабгача таълим бош бошқармаси раҳбариятига ушбу хоналарни боғчага қайтариш учун чора-тадбирлар тўғрисида кўрсатма, МТМ раҳбариятига ишни ташкил қилиш бўйича тавсиялар берилди.
Яшнобод туманидаги 240-сонли мактабгача таълим муассасасида кун режимига амал қилиш, санитария меъёрлари, болаларни сақлаш қоидаларига риоя қилишда бузилишлар аниқланди. Шунингдек, вазирлик раҳбариятида ушбу МТМда овқатланишни ташкил этиш ва рўйхатга олинмаган болаларни яшириш бўйича саволлар туғилган. 240-сонли болалар боғчасининг бошлиғига интизомий чоралар қўлланилди.
Мактабгача таълим вазири камчиликларни тезда бартараф этиш, мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва болаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
20:40 / 09.07.2024
Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университетига ректор этиб тайинланди
17:53 / 01.08.2023
ИИБ ходимлари маъруза қилган боғча масъуллари жазоландими?
15:36 / 28.07.2023
Президент Учтепа туманида боғча болаларига маъруза ўқиган профилактика инспектори воқеасига тўхталди
17:40 / 27.07.2023