Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё давлатларидан бирида «С5+1» форматидаги йиғилиш ўтказилади
Америка Қўшма штатлари Марказий Осиёнинг 5 давлати ва АҚШ Давлат департаменти котиби иштирокида «С5+1» форматидаги йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда. Бу йиғилиш Марказий Осиёдаги давлатлардан бирида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Элис Уэллс телефон брифинги вақтида маълум қилди.
«Биз «С5+1» форматидаги ҳамкорликни самарали деб биламиз. Бундай йиғилиш аввалги президент маъмурияти томонидан йўлга қўйилган бўлсада, уни жаноб Трамп қўллаб-қувватлайди. Бизнинг давлат котибимиз Нью-Йоркда «С5+1» доирасидаги ҳамкорлари билан учрашганди. Келгусида ҳам Марказий Осиё ҳудудида шундай учрашув ўтказилади. Биз бу лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун Конгрессдан 15 миллион доллар маблағ олганмиз», деган Уэллс.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Марказий Осиё «умумий муаммоларни ҳал қилиш учун бирлашиши»дан хурсанд бўлади.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
19:35 / 05.07.2026